Saboq bekati

Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадисларидан.

Дастурхонга тўкилган таом ва ушоқларни териб ейдиган одам­нинг гуноҳлари тўкилади.

***

Кимики бирор миллатни ҳавас қилиб кийиниш ва зийнатланишда ўзини уларга ўхшатиб юрса, ўша миллатга мансуб бўлиб қолади.

***

Табобат илмида танилмаган одам сохта табиблик қилса, у одамлар учун зоминдир.

***

Кимики ўзини катта тутиб, юриш-туришида кибру ҳаволи бўлса, охиратда Аллоҳнинг ғаза­бига дучор бўлур.

***

Аллоҳга суяниш ўрнига бошқа сеҳру жоду, туморларга ихлос қил­ган кишини Аллоҳи Таоло ўз ҳоли­га ташлаб қўяди.

***

Кимики Аллоҳ учун ўзини камтар тутса, У унинг мартабаси ва обрў­сини зиёда қилур.

***

Ўзи билимсиз бўлатуриб турли низо ва муҳокама ишларида қат­нашиб юрадиган одам то бу иши­дан қайтмагунича Аллоҳнинг ғаза­бида бўлур.

***

Кимики гапираётган гапларини ҳам номаи аъмолига ёзиладиган амалларидан деб ҳисобласа, бе­маъни гаплардан тилини тийишга ўтади.

***

Кимики менинг суннатимга доир ҳадисларимдан қирқтасини одам­ларга етказса, қиёмат куни шафо­ат қилинувчи умматларим сафига қўшиб қўяман.

***

Кимики бировнинг ўз ходими­нинг оиласида можаро ва низо чиқишга сабабчи бўлса, у ислом аҳлидан эмас.

«Минг бир ҳадис»дан.«Мовароуннаҳр», Тошкент-1998 йил.