Сақлансанг-сақлайман, сақланмасанг, ўтга қоқлайман

Кишини ҳаётда ҳамиша ҳушёр, сергак эҳтиёткор бўлишга, ўзини бало қазолардан, замо­нанинг турли ҳаводисларидан, мол-ҳолини эса ўғри-ўтрукдан сақлашга даъват этиб айтила­диган мақол. “Сақланганни худо сақлар”, “Офат кўрмай десанг, ҳушёр бўл!”, “Соғликка шошил, соқликка шошилма” (“Тансиҳа­тингни сақлашга, касалликнинг олдини олишга, уни даволашга шошил-у, аммо соқлик, ҳушёрлик эҳтиёткорликда зинҳор шошилма, ҳар тарафини атрофлича ўйлаб иш кўр”, дейилмоқчи), “Сақлан­санг, соғ қоларсан”, “Сен балога тегмасанг, балонинг сенда не иши бор?!”, “Бўладиган балога—эгаси­нинг ўзи сабабчи”, “Сақланган—соғ, сақланмаганнинг юраги доғ”.

“Ҳикматнома»дан. Тошкент-1990 йил.