Мушоира: Бахтимиз қомусини мадҳ этамиз

САОДАТ МЕҲВАРИ

Бахтимиз Қомуси – иқбол маёғи,

Куну-тун чорлайди келажак сари.

Муборак Китобки, эркка пойдевор,

Саодат меҳвари, тинчлик меҳвари.

 

Ҳақ ва ҳуқуқимиз унда мужассам,

Ҳазрати инсонни тутар кафтида.

Олий бурчимизни биламиз биз ҳам,

Ватанни асраймиз меҳр тафтида.

Изламоқ, интилмоқ мақсад, ўйимиз,

Ёшлик шижоати билагимизда.

Мустақил Ватанга, халққа муҳаббат,

Жўш урар ҳамиша юрагимизда.

Шоҳида ОМОНОВА,

Лангар қишлоқ ҳўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

Бахтимиз пойдевори

Истиқлол заковати,

Она юрт саодати,

Ҳуқуқлар кафолати,

Оримиз, номусимиз –

Бизнинг Бош Қомусимиз!

 

Ҳақиқатни сўзлаган,

Эзгуликка юзланган,

Эртамизни кўзлаган,

Оримиз, номусимиз –

Бизнинг Бош Қомусимиз!

 

Юртим мардлар диёри,

Тинч-тотувлик шиори,

Бахтимиз пойдевори,

Оримиз, номусимиз –

Бизнинг Бош Қомусимиз!

Мухлиса ЗОКИРЖОНОВА,

20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси.