Китобхонлар беллашуви

ЗИЁ ВА ЗАКОВАТГА ОШНО ЭТИБ

Зиё ва заковатга ошно этиб

Китоб инсонни эзгуликка ошно этади. Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан ўтган йилдан бошлаб ўтказилаётган китобхонлар танлови, ҳеч муболағасиз,  кенг омманинг, айниқса, ёшларнинг китоб—офтобга бўлган муносабатини ўзгартириб юборди. Шу кунларда мамлакатимизнинг барча жойларида китобхонлар танловининг туман ва шаҳар босқичлари электрон тартибда ўтказилмоқда.

Транспорт ва йўл қурилиш коллежида уч кун давом этган танлов ўтган пайшанба куни 20-30, жума куни 15-19, бугун 10-14 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг берган маълумотига кўра, туманимиздан 3204 та ариза рўйхатга олинган. Аммо биринчи кунда 823 ёш китобсевар танловда иштирок этиши зарур бўлгани ҳолда, маълумотлар ўз вақтида етказилмагани учун уларнинг 386 нафаригина қатнашди. Танловнинг иккинчи куни ҳам 1078 даъвогар беллашувда тўла иштирок эта олмади. Вилоят кенгашидан маълум қилишларича, электрон танлов жараёнида туманимиздан 100 балл имкониятдан 90 баллдан юқори тўплаган китобхонларнинг борлиги қувонарлидир. Баҳодир Орифжонов, Гулмира Бобораҳимова, Нилуфар Мўйдинова, Обиджон Бобораҳимов, Муслима Асадова сингари китобхонлар юқори балларни қўлга киритишди. Агар барча даъвогарлар иштирок эта олганида улар сафи янада кенгайиши мумкин бўларди.

Мухбиримиз Бахтиёржон Рўзиохунов тасвирга олган суратда танлов жараёни акс эттирилган.