«Ёшлар—келажагимиз» Давлат дастури—амалда

Интил, ишлаш вақти келди, ёш замондошим!

Интил ишлаш вакти келди

Президентимизнинг 27 июндаги Фармони билан тасдиқланган “Ёшлар—келажагимиз” Давлат дастурининг рўёбга чиқарилиши жамиятимизнинг катта кучи ҳисобланган ёшларнинг орзу ва интилишларини рағбатлантириш, уларда тадбиркорлик салоҳиятини уйғотиш ва ривожлантириш, бу борадаги ташаб- бусларини қўллаб-қувватлашнинг янги уфқларини очиб беради. Фармонни дахлдорлик ҳисси билан  ўқиб, мағзини чаққан ҳар қандай ёш ўзи учун оталарча ғамхўрлик ҳиссини туяди ва энди шу азиз юрти фаровонлиги, халқи бахт-саодати учун астойдил меҳнат қилиш даври келганини англаб етади.

Ёшлар иттифоқи ҳузурида «Ёшлар—келажагимиз» жамғармаси ва жойларда унинг филиаллари ташкил этилаётгани, унинг маблағини шакллантириш манбалари белгиланиб берилгани, республика бюджетидан июл ойида, 1 октябргача ва 1 декабргача 500 миллиард сўм миқдорида молиявий ёрдам берилаётгани ёшларга кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик намунасидир.

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари ва ғояларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари орқали 7 фоизли кредитлар берилиши, мол-мулкни лизингга олиш имконияти яратилгани нур устига аъло нурдир. Давлат хусусий шерикчилик асосида бинолар, офислар ижарага берилиши, уларни интернет билан таъминлаш, ёшларга маслаҳат, йўл-йўриқлар бериш, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, мастер-класслар ўтиш, семинарлар ташкил этиш учун ёш тадбиркорларнинг коворкинг (ҳамкорлик) марказларини ташкил этишга киришиб кетилди. Уларнинг ҳаракати яқин келажакда ташаббускор, интилувчан ёш тадбиркорлар сафи тубдан кенгайишидан далолат бериб турибди. Коворкинг-марказлари ва «Ёшлар меҳнат гузари» комплекслари қуришга жазм этган хусусий инвесторларга истисно тариқасида музокаралар орқали бўш турган биноларни доимий фойдаланиш учун берилиши ҳам Фармонда ўз аксини топгани яратилган жуда катта имкониятдир.

Туманимизда ҳам биринчи июлдан бошлаб Давлат дастури мақсадларини рўёбга чиқариш ҳаракати бошлаб юборилди. Фармон асосида тузилган ишчи гуруҳи Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида туман дастурини ишлаб чиқиш юзасидан дастлаб бешта маҳалла фуқаролар йиғинларида мониторинг олиб бормоқда. Ўтган кунгача 208 хонадондаги 232 нафар фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг 229 нафари меҳнатга лаёқатли эканлиги, тадбиркорлик фаолияти юритиш учун қандай кўникмаларга эгалиги, оиладаги ижтимоий вазиятни чуқур ўрганмоқда. Ишсиз ёшлар билан суҳбатлашилганда, тадбиркорликка, ҳунармандчиликка, фермерчиликка, тил билишга, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилишига умидвор эканларини билдиришди. Улар Президентимизнинг «Ёшлар—келажагимиз» Давлат дастури тўғрисидаги Фармони ҳақида эшитиб, албатта тадбиркорлик ҳаракатига қўшилиб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшажак- ларини маълум қилмоқдалар. Туман дастурини ишлаб чиқишда айни ёшларимизни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш учун қўйиладиган манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда ва ўрганишлар давом эттирилмоқда.

“Ёшлар—келажагимиз” Дастурининг мақсад-моҳиятидан келиб чиқиб, туманимиз ёшлари ҳам янги-янги ғоялар, таклиф ва мулоҳазалар билдиришларига умид қиламиз.

Зеро, туман дастурига киритиладиган ғоялар Қўштепамиз тараққиётини ойдин йўлга олиб чиқишда келажагимиз эгалари бўлган ёшлар иштирокини мустаҳкамлайди.

Ҳа, изланинг, интилинг, энди ишлаш вақти келди, менинг ёш замондошим!

Умида КАРИМОВА.