Жараён

ДАХЛДОРЛИК ҲИССИ КУЧАЙМОҚДА

Дахлдорлик хисси кучаймокда

Ёшлар даврасига тушиб қолсангиз, бир-бировларига “Ҳужжатингизни қаерга топширдингиз?”, “Ишга жойлашдингизми?” деган саволлар бераётганига гувоҳ бўласиз. Коллежимиз битирувчи ёшлари ҳам ана шундай ҳаяжонли жараённи бошдан кечирмоқдалар. “Ёшлар—келажагимиз” Давлат дастури эса битирувчи ёшларга куч-қувват бағишлади десак, ҳақ гапни айтган бўламиз.

Бу йил коллежимизни 389 нафар ўқувчи тамомлади, улардан 77 нафари қизлардир. Бугунги кунгача 150 нафар битирувчи ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашишга эришди. Ҳисоб-китобларга қараганда, 47 нафар ёшларимиз олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топширдилар. Куни-кеча коллежимизда хушхабар тарқалди. Битирувчиларимиздан, лангарлик Анваржон Абдураҳимов Ўзбекистон Ички ишлар академияси, қорақушчилик Беҳзодбек Тоҳиров Корея Халқ Республикасининг Сенсон университети талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлибдилар.

Битирувчи ҳар бир ёшнинг тақдирига коллеж маъмурияти дахлдор эканини ҳис қилган ҳолда қолган йигит-қизлар эртага қандай иш ёки ўқиш билан бандлигини доимий назоратимизга оламиз. Уларни яратиб қўйилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, “Ёшлар—келажагимиз” Давлат дастури асосида уқуви ва интилишига қараб тадбиркорликка жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Зеро, уларнинг бандлиги, ўқиш-интилиши Ўзбекистонимизнинг ёруғ эртаси.

Дилафруз ДАДАЖОНОВА,

туман агросаноат касб-ҳунар

коллежи директорининг маънавий-

маърифий ишлар бўйича  ўринбосари.