• Home »
  • Bosh sahifa »
  • Реклама ўрнида: «Ҳар бир оила—тадбиркор» ҳаракатига қўшилинг

Реклама ўрнида: «Ҳар бир оила—тадбиркор» ҳаракатига қўшилинг

ҚАЙ БИРИГА САРМОЯ ВА УҚУВИНГИЗ ЕТАДИ?

Танланг, бериладиган имтиёзли кредитга сотиб олиб, оилангиздан узоқлашмаган ҳолда тадбиркорлик қилинг, азиз ҳамюртлар!

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президентимизнинг «Ҳар бир оила—тадбиркор» Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори талабларидан келиб чиқиб, 200 дан ортиқ йўналишдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тадбиркорликка жазм этаётган субъектларга қуйидаги минитехнологияларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тавсия этмоқда. Эътиборлиси, лойиҳалар қачон ўзини-ўзи оқлаши мумкинлиги ҳақидаги муддатлар ҳам аниқ-тиниқ белгилаб берилди.

Мана бу лойиҳа кофе, туз, шакар, зираворлар, писта, чой маҳсулотлари ва бошқаларни қадоқлаш технологиясига тегишли. 10 сантиметр кенгликда бўлган пакетчага маҳсулот оғирлигига қараб ҳар дақиқада 15 тадан 35 тагача қадоқлаш мумкин. Тикув машинаси нархи-2900 АҚШ доллари. Қадоқлаш лойиҳасининг ўзини оқлаш муддати: 24 ой.

Бир кунда ҳар бири 4 метрдан бўлган ўрамлардан 480 дона тиббиёт докаси ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича минитехнология. Нархи-7200 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати: 24 ой.

Ранг ва таъми ҳар-хил бўлган, кунига 1200 дона мини тутқичли музқаймоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича минитехнология. Нархи-4800 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 36 ой.

Гуруч уни, сув, крахмал хом ашёларидан соатига 40 килограммдан лапша ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича минитехнология. Нархи-4100 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 36 ой.

Тикувчилик лойиҳаси бўйича JUITA-кўп функцияли тикув машинаси. Нархи 3200 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 18 ой.

Бир мартада 120 килограмм мева-сабзавотларни қуритишга мўлжалланган лойиҳа, паднослар сони 24 дона бўлган минитехнология. Нархи-5500 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 24 ой.

Соатига 100-185 килограмм печенье ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича минитехнология, қолиплар сони 150та. Нархи-11000 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 24 ой.

Соатига 150-200 килограмм оқ қанд ишлаб чиқаришга мўлжалланган рақамли дачиги мавжуд минитехнология. Нархи 25500 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 24 ой.

Соатига 3500-7200 дона юмалоқ ёки кўп бурчакли, қолипга қараб ўзгартириш мумкин, чучвара ишлаб чиқаришга мўлжалланган минитехнология. Нархи-4800 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 24 ой.

Гуруч, сечка, махсус донли маҳсулотлардан 6-8 сонияда бир дона қарсилдоқ чипс ишлаб чиқариш ло- йиҳаси бўйича минитехнология. Нархи-3600 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 24 ой.

Газ билан ишлайдиган, соатига 15 килограммдан карамелли попкорн ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича минитехнология. Нархи-3500 АҚШ доллар, ўзини оқлаш муддати 24 ой.

Дақиқасига 120-180 метрли, диамет- ри 20-50 миллиметрли қоғоз сочиқ ва эҳтиёж қоғозлари ишлаб чиқарадиган минитехнология. Нархи-16500 АҚШ доллари, ўзини оқлаш муддати 36 ой.

Берилаётган имтиёзли кредитларга ушбу технологияларни сотиб олиб, оиласида тадбиркорликни бош-        лаганларга Савдо-саноат палатаси уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйишга, давлат божини тўлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга, Ўзбекистондаги ҳамда хориждаги кўргазмаларда иштирок этишга, бизнес-форум, конференция, кооперацион биржа, давра суҳбатларида бепул иштирок этишга, чет эллик сармоядорларни топиш ва жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий асбоб-ускуналар ва технологияларни танлаш ва харид қилишда юқори малакали мутахассислардан профессионал ёрдам олишга, кредит ҳужжатларини расмийлаштиришга амалий ёрдам беради. Палата бизнес режалар, ТИА ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш, бухгалтерия ва консалтинг хизматларини кўрсатишга ҳамиша тайёр. Уларнинг ёрдамига эҳтиёж сезсангиз, 244-60-10, 244-60-11, 244-60-12 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилсангиз кифоя.

Савдо-саноат палатаси тақдим этган каталог асосида тайёрланди.