Билиб қўйган маъқул

НАЪМАТАК

     Наъматак халқ орасида хоргул, хамирча, итбурун каби номлар билан ҳам аталади.

  Наъматак меваси таркибида дармондорилар, кислоталар, ошловчи моддалар, уруғида мой ва бошқа бирикмалар, минерал тузлар, калий, магний кўп. Мевасидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар халқ табобатида ўпка сили, жигар, ўт қопчаси яллиғланиши, меъда-ичак, буйрак, қовуқ касалликларини даволашда, иситма туширувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.

   Наъматак меваси танани қувватлантиради, модда алмашинувини яхшилайди. Наъматак мевасидан тайёрланган дорилар камқувватлик, паришонхотирликни даволашда, ўт ҳайдаш мақсадида ишлатилади.

   Фойдали маслаҳатлар:

  1. Қуруқ чой ўрнига наъматак баргларини дамлаб ичиш мумкин.
  2. Икки ош қошиқ наъматак мевасини 500 миллиграмм қайноқ сувда термосга солиб, 24 соат сақланади ва сиқиб сузиб олинади. Овқатдан олдин 100 миллиграммдан 2-3 маҳал камқонлик, қувватсизлик, паришонхотирлик, буйрак ва жигар касалликларида ичиш тавсия этилади.
  3. Бир ош қошиқ майдаланган наъматак баргини 300 миллиграмм қайноқ сувда ёпиқ идишда 2-3 соат дамлаб қўйилади ва сузилади. Икки ош қошиқ асал билан 2-3 маҳал овқатдан олдин ичилса, битиши қийин яраларни даволашда ёрдам беради.
  4. Бир чой қошиқ наъматак гулининг устига 200 миллиграмм сув қуйиб, 15-20 дақиқа паст оловда қайнатилади ва совугач, сузиб олиб, оғриган кўз ювилади.
  5. Камқонликда (анемия) икки ош қошиқ наъматак мевасини 200 миллиграмм қайноқ сувга ярим соат чойдек дамлаб, кунига 3 маҳал овқатдан 1-1,5 соат кейин ичиш лозим.

   Эслатма: 1. Агар наъматак дори-дармонларидан кейин ич дамлаши ёки қулдираш ҳолати пайдо бўлса, шивит, қарафс ёки петрушка каби ошкўклардан истеъмол қилиш яхши.

  1. Наъматакдаги С дармондориси (аскорбин кислота) тиш эмал қаватини емириши боис, бу дори-дармонларни истеъмол қилгач, албатта оғизни илиқ сув билан чайиш керак.