Билиб қўйган маъқул

ИНСОН ХУЛҚИ ҚОМАТИГА ТАЪСИР ЭТАДИ

Кўпчилик инсонлар тана вазнининг ортишидан шикоят қилишади. Бунга нотўғри овқатланиш ва камҳаракатликни сабаб қилиб кўрсатишади. Мутахассисларнинг айтишича, тана вазнининг ортишига инсон руҳияти, феъл-атвори ҳам  таъсир кўрсатади.

Қўллар—инсоннинг ёшини “айтиб қўядиган” аъзо ҳисобланади. Қўлларга қараб, нафақат инсон ёшини, балки унинг феъл-атворини ҳам билиш мумкин. Жумладан, бармоқлари, кафти, билаклари дўмбоққина инсонлар бирор жамоага тез киришиб кета олмайдиган, кўпчилик орасида ўзини ноқулай ҳис этадиган инсонлар ҳисобланар экан.

Бўйни йўғонлар ҳар ишда ўзини айбдор санайверадиган инсонлар тоифасига кириши мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлди. Улар ҳаётларидаги хатоликлари учун доим ўзларини айблаб, шу юкни ўз бўйинларига оладилар.

Ўзи қодир бўлган вазифалардан ҳам ортиқроқ вазифаларни зиммасига олувчи кишиларнинг елкалари қийшайиб, қоматларига салбий таъсир кўрсатади.

Кўпинча фарзанди билан муаммолари бўлган оналарда ёки бирон янги ғояни амалга оширишда қийналаётган инсонларнинг қорни катта бўлар экан. Бу ортиқча хавотир ва иккиланишлар белгисидир.

Белларнинг семириб кетиши кўпинча ўз-ўзидан қониқмаслик, асабийлик ва жиззакилик натижасидир. Билингки, бу туйғулар атрофдагиларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Даҳанг ости (бақбақа) ва юзларнинг тўлишиши ўз фикрини тўлиқ баён этолмайдиган кишиларда учрайди. Бундай инсонлар суҳбатларда ўз фикрларини бўяб, безаб сўзлашга ҳаракат қиладилар. Кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасида мувозанат сақлашга интиладилар.

Марказий нашрлардан.